1. Ленгвишинг? Бу яна нима?
Кеча битта 18+ видео келди. Видеода битта бола ўзини метро поезди тагига отди. Ўлди. Умуман олганда депрессиядаги ёшлар, суитсид рақамларини ортиши. Шуларни негизида Ленгвишинг ётибди дейди Адам Грант.
2. Ўзингизни бир жойда қотиб қолгандек сезасизми? Масалан, депрессияда эмассиз лекин қандайдир мақсадсиз яшаяпсиз гўёки, иш ёки ҳаётдан чарчамагансиз лекин қандайдир қувонч йўқ, ёлғиз эмассиз лекин ичингиз бўш қандайдир.
3. Буни туйғунинг номи - «ленгвишинг» (Langushing). Дастлаб социолог Кори Кийиз (Corey Keyes) томонидан фанга киритилгандан сўнг ленгвишинг охирги йилларда ҳақиқий эпидемияга айланди.
4. Адам Грант (Think Again) муаллифи, Нью-Йорк Таймсдаги мақоласини ленгвишингни "рухий шифохонанинг ташлаб кетилган боласи" деб таърифлайди.
5. Яъни сизда рухий тушкунликнинг ҳамма симптомлари бўлмайди, лекин ёрқин, хурсанд ҳам юрмайсиз. Ленгвишинг ўзида хурсанчиликка нурсиз қараш, пастлаган мотивация ва тарқоқ диққатни жамлаб олади.
6. Бир қарашда "бугун унча кайфиятим йўқ, билмадим нега" деган туйғу хавфсиз кўрингани билан, аслида хатар шу бефарқ қарашда. Ҳозирги ёшлар орасида кенг тарқалган - депрессия ва пессимизга ўралган ленгвишинг кейинчалик ўз асоратларини кўрсатади.
7. 2021 йилда Италиядаги пандемия-хамширалари ўртасида ўтказилган илмий изланиш натижалари шуни кўрсатдики, 2020 йил баҳорида ленгвишингга «чалинганлар» 3 баробар кўпроқ ТТСБ (PTSD) га чалинган.
8. Кийизнинг ўз изланишларига кўра эса, кейинги 10 йилликда чуқур депрессия, ичкилик ёки бошқа зарарли моддаларга ружу қўйиш айнан бугунги ленгвишинг натижасида содир бўлади.
9. Муаммони ҳозир аниқлаш келажак учун биринчи қадамдир. Грант бу вазиятдан чиқиш учун «Flow» ни таклиф қилади. Яъни қайсидир ишни ишни продуктив бажараётганимиздаги ўзимиздан қониқиш хиссини берадиган «кайф».
10. Хоп, қанақа қилиб флоуни топамиз? Бирчинчи - диққатингиз бўлинмайдиган муайян вақтни танланг. Иккинчи - Шу вақтда шуғулланиш учун машғулот танланг. Машғулот қандайдир «скилл» талаб қилсин, мақсади бўлсин, қоидаси бўлсин. Масалан теннис, мантиқий ўйинлар, қанақадир курс.
11. Вақт ўтиши билан даражани ошириб бориш керак бўлади ва бу орқали инсонда ўзидан қониқиш хисси пайдо бўлади.
12. Аслида эса юқоридаги саналган муаммо жамиятда рухий зўриқишга учраётган ёшлар орасида кенг тарқалишини кўп олимлар такидлайдилар. Флоуни илмий фанга киритган олим Миҳали Сикзенмихали ғарбда диний озуқанинг етишмаслигини ҳам катта омил сифатида кўради.