Windows konsolida ishlash haqida boshlang`ich tushunchalar

Ушбу мақолада Windows ОТдаги cmd — буйруқ бериш консоли ёрдамида файл тизимини бошқарувида ишлатиладиган асосий буйруқлар ёритилган. Консольни очишлик учун "Пуск" менюсини очиб, "Выполнить" менюсини босамиз (ёки Win + R клавишаларини биргаликда босилади).

Очилган ойнада cmd буйруғини териб Enter клавишасини ёки ОК тугмасини босамиз.

Натижада cmd дастури яъни буйруқлар киритиш консоли очилади:

Консольда барча ишлар буйруқ териш орқали бажарилади. Яъни буйруқ терилади ва уни бажарилиши учун Enter клавишаси босилади.
Кўриб турганимиздек, хозир биз консольда C:\ дискидаги Documents and settings\admin папкасида турибмиз.

Операцион тизим (ОТ) да мавжуд бўлган дисклар рўйхатини кўришлик учун fsutil fsinfo drives буйруғини териб Enter ни босамиз.

Келинг консольда D: дискга ўтамиз. Бунинг учун дискни номиниёзиб Enter ни босамиз.
Энди uzhackersw деб номланган янги папка тузамиз. Янги папка тузишлик учун mkdir буйруғи ишлатилади:
mkdir uzhackersw

Папка тузилди. Папкага киришлик учун cd буйруғи ишлатилади. Натижада uzhackersw папкасига кирамиз. Буни консольни ўзида хам курсорни бошида кўриб турибмиз:

cd uzhackersw

Янги папка ичида бир нечта янги текс файллар тузамиз. Бунинг учун echo буйруғидан фойдаланамиз.
echo bu uzhacker > uzhackersw.txt

Бу буйруқ натижасида, uzhackersw папкасида янги uzhackersw.txt текст файли тузилади ва у файлни ичида bu uzhackersw деган текст бўлади.

Яна иккита файл тузамиз:
echo bunisi oktyabr > oktyabr.txt
echo bu esa noyabyr > noyabr.txt

uzhackersw папкасида қандай файллар борлигини билиб олишлик учун dir буйруғини ишлатамиз. dir буйруғи мавжуд бўлган файл ва папкаларни кўрсатиб беради:

Файлдаги маълумотни консольга чиқаришлик учун typeб уйруғи ишлатилади. type oktyabr.txt деб ёзамиз ва натижада консольга oktyabr.txt файлидаги маъумот кўрсатилади. Бу текстни хозиргина ўзимиз бу файлга ёзган эдик.

Файлни номини ўзгартиришлик учунrenameбуйруғи ишлатилади. Келинг oktyabr.txt файлини oktyabr_akbar.txt га ўзгартирамиз:
rename oktyabr.txt oktyabr_akbar.txt 

dir буйруғини бериб натижани текширамиз. Энди uzhackersw папкаси ичида savat деб номланган янги папка тузамиз:

mkdir savat


dir буйруғини бериб папка тузилганлигига амин бўламиз.

move буйруғидан фойдаланиб, noyabr.txt файлини savat папкасига ўтказамиз:
move noyabr.txt savat

dir буйруғини берамиз ва бу ерда noyabr.txt файли йўқлигини кўрамиз.

cd savat деб ёзиб savat папкасига кирамиз бу ерда хам dir буйруғини берамиз. noyabr.txt файли savat папкасига ўтганлигини кўриб турибмиз.

move буйруғидан файл номини ўзгартириш учун хам фойдаланиш мумкин. noyabr.txt номини yashil_noyabr.txt га ўгартирамиз:
move noyabr.txt yashil_noyabr.txt
dir билан натижани тешкирамиз.

Битта юқориги папкага чиқишлик учун cd.. буйруғидан фойдаланамиз (Бирданига энг юқориги дискга чиқишлик учун эса cd \ деб ёзиш мумкин):
cd..

Файллардан нусха олишлик учун copy ёки xcopy буйруқлари ишлатилади. Хозир copy буйруғи ёрдамида uzhackersw.txt файлидан savat папкасига нусха оламиз:

copy uzhackersw.txt savat

dir savat деб ёзадиган бўлсак, savat папкасида жойлашган файллар рўйхати кўрсатилади.

Кўриб турганимиздек uzhackersw.txt файли savat папкасида хам бор. copy буйруғидан фақатгина файллардан нусха олиш мумкин.

Папкадан нусха олишлик учун xcopy буйруғидан фойдаланиш лозим:
xcopy savat katta_savat /s/i(бунда s ва i калитларини хам ёзамиз)
dir

Натижада savat папкасидан katta_savat папкасига тўлиқлигича нусха олинди.
Папкани ўчириб ташлашлик ўчириш учун rmdir буйруғи ишлатилади. Келинг, savat папкасини ўчириб ташлаймиз:
rmdir savat
Папка бўш эмас деган хатолик қайтарилади.
rmdir буйруғи калитларсиз ишлатилганида фақатгина бўш папкаларни ўчира олади. savat папкасида эса бир қанча файл ва папкалар бор.
rmdir ёрдамида ичида файллар жойлашган папкани ўчиришлик учун /s калити ишлатилиши лозим.
rmdir savat/s деб буйруқ берамиз, шунда биздан ўчиришни тасдиқлашимиз сўралади.клавишаси босилса, savat папкаси ўчириб ташланади. Бу вақтда ўчиришликни бекор қилишлик учун клавишаси босилади. y ни босиб ўчирилишини тасдиқлаймиз.

Папкани ўчириш вақтида тасдиқлашни сўралмаслиги учун, /s калити билан бирга /q калити ишлатилади:
rmdir katta_savat /s/q деб буйруқ берамиз шунда katta_savat папкаси хеч нарса сўралмасдан ўчириб ташланади.

Бирон бир буйруқ хақида ёрдам олмоқчи бўлсангиз, help буйруғидан фойдаланишинигиз мумкин. Масалан help rmdir деб ёзсак, rmdir буйруғи хақида ёрдам кўрсатилади.

Файлни ўчириб ташлашлик учунdelбуйруғи ишлатилади:
del uzhackersw.txt && del oktyabr.txt деб ёзсак бир вақтни ўзида uzhackersw.txt ва oktayabr.txt файллари ўчириб ташланади.

dir бериб, натижани кўришимиз мумкин.

Юқорида айтиб ўтилганидек, файлни ичидаги маълумотларни кўришлик учун,type буйруғи ишлатилади. Аммо агар бу буйруқни катта файлга берсак (мисол учун type d:\test.xml), файл катта бўлгани учун консольга бирданига барча маълумотлар сиғмайди ва бизга фақатгина файлни сўнгидаги маъумотлар кўрсатилади. Файлни ичидаги маъумотларни босқичма-босқич кўришлик учун type буйруғини| more буйруғи билан биргаликда ишлатиш лозим:
type d:\test.xml | more

Шунда агар Enter клавишасини боссак, маълумотлар қаторма қатор,пробелни боссак бетма бет чиқарилади. Кўриш режимидан чиқишлик учун Ctrl+C клавишалари босилади.
Бирон бир дастурни (.exe, .com, .bat...) ишлатиб юбориш учун унга бўлган тўлиқ манзил кириталади. Масалан:c:\windows\system32\calc.exe — деб буйруқ берсак, System32 папкасида жойлашган калькулятор дастури ишлаб кетади. Консольни тозалашлик учун cls буйруғи ёзилади.

&& buyrug`i esa bir vazifa bajarib bo`lgandan keyin keyingisi bajarilishini ta'mnlaydi. 

Keling bitta bisol keltiraman:

mkdir uzhackersw && cd uzhackersw && echo uzhackersw oktyabr oyi > uzhackersw.txt && dir

Bundanda qiziqarli ma'lumotlarga ega bo'lish uchun saytimizga tez-tez kirib turing!
Biz eng yaxshilarini sizlarga ilinamiz.

Manba

39
RSS
Fikr bildirganlar yo'q. Birinchilardan bo'ling!
Yuklanmoqda ...
Saytdan maqola ko`chirish bo`yicha

Saytdagi barcha maqolar faqat o`qish uchun. Saytdagi barcha ma'lumotlarni tarqatish, saqlash, chop etish, tijorat maqsadlarida sotish, ko`chirish va boshqa har qanday harakatlar faqat sayt ma'muriyati bilan kelishilgan yoki ogolantirilgan  holatda amalga oshiriladi. Ushbu qoidalarni buzsangiz O'zbekiston Respublikasi Qonunchilik palatasi tomonidan, 2006-yil 23-martda qabul qilingan, Senat tomonidan 2006-yil 9-iyunda ma’qullangan. O‘RQ-42-сон Mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to‘g‘risidagi qonuni bo`yicha jinoiy javobgarligla tortishga asos bo`ladi. 

Agarda sizning maqolangiz yoki siz yaratgan istalgan turdagi material, fayl, bizning saytimizda sizning ruxsatingizsiz turgan bo`lsa iltimos bizga xabar bering. Biz ushbu material yoki maqolangizni o`chiramiz yoki tahrirlaymiz.